1526.3800. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эгниларида бир ёпинчиқ билан чиқдилар. Уни елкаларига ташлаб олган эдилар, қора пешонабоғлари ҳам бор эди. Минбарга ўтириб, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, кейин шундай дедилар: «Аммо баъд. Эй одамлар! Албатта, одамлар кўпайиб, ансорлар эса озайиб боради ва ҳатто таомдаги туз каби бўлиб қолишади. Сизлардан ким бировга зарар ёки манфаат етказа оладиган ишга ўтирса, (ансорларнинг) яхшиларидан (яхшиликни) қабул қилсин ва ёмонлари(нинг ёмонлиги)дан ўтиб юборсин».
1526/3800 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: خَرَجَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَعَلَيْهِ مِلْحَفَةٌ مُتَعَطِّفًا بِهَا عَلَى مَنْكِبَيْهِ، وَعَلَيْهِ عِصَابَةٌ دَسْمَاءُ، حَتَّى جَلَسَ عَلَى الْمِنْبَرِ، فَحَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: أَمَّا بَعْدُ أَيُّهَا النَّاسُ، فَإِنَّ النَّاسَ يَكْثُرُونَ، وَتَقِلُّ الْأَنْصَارُ حَتَّى يَكُونُوا كَالْمِلْحِ فِي الطَّعَامِ، فَمَنْ وَلِيَ مِنْكُمْ أَمْرًا يَضُرُّ فِيهِ أَحَدًا أَوْ يَنْفَعُهُ، فَلْيَقْبَلْ مِنْ مُحْسِنِهِمْ، وَيَتَجَاوَزْ عَنْ مُسِيئِهِمْ.