1536.3825. Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Ҳинд бинт Утба келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Ер юзидаги бирор хонадон аҳлининг хор бўлиши менинг учун сизнинг хонадонингиз аҳлининг хор бўлишидан суюкли эмас эди. Бугун эса ер юзидаги бирор хонадон аҳлининг азиз бўлиши менинг учун сизнинг хонадонингиз аҳли азиз бўлишидан суюкли бўлмай қолди», деди.
Ер юзидаги бирор хонадон аҳлининг хор бўлишини сизнинг хонадонингиз аҳли хор бўлишини истаганчалик истамас эдим. Бугун эса ер юзидаги бирор хонадон аҳлининг азиз бўлишини сизнинг хонадонингиз аҳли азиз бўлишини истаганчалик истамайман.
У зот: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яна ҳам зиёда бўлади»,* дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён мумсик одам, унинг нарсаларидан қарамоғимдагиларга едиришим гуноҳ бўладими?» деди. У зот: «Бу мумкин эмас, лекин эҳтиёжга ярашасини олавер», дедилар».
* «Исломни тушуниб борганинг, иймонинг зиёда бўлгани сари сендаги ушбу ҳолат – Аллоҳ ва Унинг Расулига бўлган адоват кетиб, муҳаббатинг зиёда бўлаверади», демоқчилар.
1536/3825 – عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتْ هِنْدُ بِنْتُ عُتْبَةَ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا كَانَ عَلَى ظَهْرِ الْأَرْضِ مِنْ أَهْلِ خِبَاءٍ أَحَبُّ إِلَيَّ أَنْ يَذِلُّوا مِنْ أَهْلِ خِبَائِكَ، ثُمَّ مَا أَصْبَحَ الْيَوْمَ عَلَى ظَهْرِ الْأَرْضِ أَهْلُ خِبَاءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ أَنْ يَعِزُّوا مِنْ أَهْلِ خِبَائِكَ وَبَاقِي الـحَدِيثِ قَدْ تَقَدَّمَ.