1541-ҳадис

1541.3856. Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо шундай сўзлаб берди:

«Ибн Амр ибн Осдан: «Менга мушрикларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан қилган энг оғир ишларини айтиб беринг», деб сўрадим. У шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг Ҳижри ичкарисида намоз ўқиб турган эдилар, Уқба ибн Абу Муъайт келиб, кийимини у зотнинг бўйинларига ташлади-да, у зотни қаттиқ бўғди. Шунда Абу Бакр келиб қолиб, елкасидан ушлаб, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нарига итариб ташлади ва «Бир кишини «Роббим Аллоҳ», дегани учун ўлдирасизларми?»* деди».

1541/3856 - عَنِ ابْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، وَقَدْ سُئِلَ عَنْ أَشَدِّ مَا صَنَعَهُ الْمُشْرِكُونَ بِالنَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم، قَالَ: بَيْنَا النَّبِيُّ  صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي فِي حِجْرِ الْكَعْبَةِ، إِذْ أَقْبَلَ عُقْبَةُ بْنُ أَبِي مُعَيْطٍ، فَوَضَعَ ثَوْبَهُ فِي عُنُقِهِ، فَخَنَقَهُ خَنْقًا شَدِيدًا، فَأَقْبَلَ أَبُو بَكْرٍ حَتَّى أَخَذَ بِـمَنْكِبِهِ، وَدَفَعَهُ عَنِ النَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم، قَالَ: (أَتَقْتُلُونَ رَجُلًا أَنْ يَقُولَ رَبِّيَ اللَّهُ) الْآيَةَ [غافر: 28].

Улашиш
|
|
Нусха олиш