1542.3859. Маън ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади:
«Отамнинг бундай деганини эшитдим: «Мен Масруқдан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга жинлар Қуръонни тинглаган кечанинг дарагини ким берган?» деб сўрадим. У: «Отанг – яъни Абдуллоҳ – менга сўзлаб бердики, улар ҳақида бир дарахт дарак берган экан», деди».
1542/3859 – عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، وَقَدْ سُئِلَ: مَنْ آذَنَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم بِالـجِنِّ لَيْلَةَ اسْتَمَعُوا الْقُرْآنَ؟ فَقَالَ: إنَّهُ آذَنَتْ بِهِمْ شَجَرَةٌ.