1543-ҳадис

1543.3860. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таҳорат сувлари ва эҳтиёжлари учун бир тери обдаста кўтариб юрар эдим. Мен уни кўтариб олиб, у зотнинг орқаларидан бораётган эдим, «Бу ким?» дедилар. «Мен Абу Ҳурайраман», дедим. У зот: «Тозаланишимга тош топиб кел, аммо суяк ёки тезак олиб келиб юрма», дедилар. Мен этагимда бир нечта тошни кўтариб, у зотнинг ёнларига олиб бориб қўйиб, кейин ортга қайтдим. У зот фориғ бўлгач, (бирга) юриб кетар эканман: «Суяк ва тезак бўлса нима бўлади?» дедим. У зот: «Бу иккиси жинларнинг егуликларидандир. Менинг ҳузуримга Насибин* жинларининг вафди* келди. Қандай яхши жинлар экан! Улар мендан озуқа сўрашди. Шунда мен улар бирор суяк ёки тезакнинг ёнидан ўтишса, унда егулик топишларини сўраб, ҳақларига Аллоҳга дуо қилдим», дедилар».

* Насибин – қадимий шаҳарлардан. Ҳозирда Туркиянинг Сурияга чегарадош Мардин вилоятига қарайди.

* Вафд – подшо, амир кабиларнинг ҳузурига келган махсус меҳмонлар жамоаси, делегация.

1543/3860 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّهُ كَانَ يَحْمِلُ مَعَ النَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم إِدَاوَةً لِوَضُوئِهِ وَحَاجَتِهِ، وَقَدْ تَقَدَّمَ.

1543أ/3860 – وَزَادَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ قَوْلهُ صلى الله عليه وسلم: إِنَّهُ أَتَانِي وَفْدُ جِنِّ نَصِيبِينَ، وَنِعْمَ الْجِنُّ، فَسَأَلُونِي الزَّادَ، فَدَعَوْتُ اللهَ لَهُمْ أَنْ لَا يَمُرُّوا بِعَظْمٍ وَلَا بِرَوْثَةٍ إِلَّا وَجَدُوا عَلَيْهَا طَعَامًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш