1544-ҳадис

1544.3874. Умму Холид бинт Холид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳабашистон еридан келдим. Ёш қизча эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга нақш солинган бир хамийса* кийдирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нақшларни қўллари билан силаб, «Санааҳ! Санааҳ!» дер эдилар».

Ҳумайдий айтади: «Яъни «Гўзал! Гўзал!».

* Хамийса – ипак ёки жундан тўқиладиган, қалин тўртбурчак эн кийим. Ундан устки кийим сифатида фойдаланилган ва у ётоқда ёпинчиқ вазифасини ҳам бажарган.

Изоҳ: Ҳумайдий – имом Бухорийнинг шайхи. У ҳадисдаги асли ҳабашча бўлган «Санааҳ! Санааҳ!» деган иборани изоҳламоқда.

1544/3874 - عَنْ أُمِّ خَالِدٍ بِنْتِ خَالِدٍرَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: قَدِمْتُ مِنْ أَرْضِ الْحَبَشَةِ وَأَنَا جُوَيْرِيَةٌ، فَكَسَانِي رَسُولُ اللهِ  صلى الله عليه وسلم خَمِيصَةً لَهَا أَعْلَامٌ، فَجَعَلَ رَسُولُ اللهِ  صلى الله عليه وسلم يَـمْسَحُ الْأَعْلَامَ بِيَدِهِ وَيَقُولُ: سَنَاهْ سَنَاهْ. يَعْنِي: حَسَنٌ حَسَنٌ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш