1553-ҳадис

1553.3909. Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Зубайрга ҳомиладор бўлдим. Ой-куним тўлганда йўлга чиқиб, Мадинага келиб, Қубога* тушдим ва уни (Абдуллоҳни) шу жойда туғдим. Кейин уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб бориб, қучоқларига қўйдим. У зот бир дона хурмо келтиришни сўрадилар, кейин уни чайнаб, боланинг оғзига туфлаб қўйдилар. Унинг ичига кирган биринчи нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тупуклари бўлди. Сўнг у зот хурмо билан унинг танглайини кўтариб қўйдилар. Сўнгра унинг ҳаққига дуо қилиб, барака тиладилар. Абдуллоҳ (ҳижратдан сўнг) Исломда туғилган биринчи бола бўлди».

Бошқа ривоятда: «У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томон ҳомиладор ҳолида ҳижрат қилди», дейилган.

* Қубо – Мадинаи Мунавваранинг ғарбида, Масжиди Набавийдан тахминан 5 км узоқликдаги жой. Аввалда у алоҳида бир қишлоқ бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб келганларида биринчи шу жойга тушганлар ва у ерда илк масжидга асос солганлар.

1553/3909 - عَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّهَا حَمَلَتْ بِعَبْدِ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِ، قَالَتْ: فَخَرَجْتُ وَأَنَا مُتِمٌّ، فَأَتَيْتُ الْمَدِينَةَ فَنَزَلْتُ بِقُبَاءٍ، فَوَلَدْتُهُ بِـهَا، ثُمَّ أَتَيْتُ بِهِ النَّبِيَّ  صلى الله عليه وسلم فَوَضَعْتُهُ فِي حَجْرِهِ، ثُمَّ دَعَا بِتَمْرَةٍ فَمَضَغَهَا، ثُمَّ تَفَلَ فِي فِيهِ، فَكَانَ أَوَّلَ شَيْءٍ دَخَلَ جَوْفَهُ رِيقُ رَسُولِ اللهِ  صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ حَنَّكَهُ بِتَمْرَةٍ، ثُمَّ دَعَا لَهُ وَبَرَّكَ عَلَيْهِ، وَكَانَ أَوَّلَ مَوْلُودٍ وُلِدَ فِي الْإِسْلَامِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш