1555-ҳадис

1555.3925. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтади:

«Бизга биринчи бўлиб келганлар – Мусъаб ибн Умайр ва Ибн Умму Мактумлардир. Икковлари ҳам одамларга Қуръон ўқишни ўргатишар эди. Кейин Билол, Саъд ва Аммор ибн Ёсирлар келишди. Сўнг Умар ибн Хаттоб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма нафар саҳобалари билан бирга кириб келди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам келдилар. Мадина аҳлининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хурсанд бўлганчалик бирор нарсага хурсанд бўлганларини кўрмаганман. Ҳатто чўрилар ҳам тинмай: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар!» дейишар эди. У зот келишлари ҳамон муфассал суралар ичидан «Саббиҳисма роббикал-аълаа»ни ўқиб бердим».

1555/3925 - عَن الْبَرَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَوَّلُ مَنْ قَدِمَ عَلَيْنَا مُصْعَبُ بْنُ عُمَيْرٍ وَابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ، وَكَانَا يُقْرِئَانِ النَّاسَ، فَقَدِمَ بِلَالٌ وَسَعْدٌ وَعَمَّارُ بْنُ يَاسِرٍ، ثُمَّ قَدِمَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ فِي عِشْرِينَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ r، ثُمَّ قَدِمَ النَّبِيُّ  صلى الله عليه وسلم، فَمَا رَأَيْتُ أَهْلَ الْمَدِينَةِ فَرِحُوا بِشَيْءٍ فَرَحَهُمْ بِرَسُولِ اللهِ  صلى الله عليه وسلم، حَتَّى جَعَلَ الْإِمَاءُ يَقُلْنَ: قَدِمَ رَسُولُ اللهِ  صلى الله عليه وسلم، فَمَا قَدِمَ حَتَّى قَرَأْتُ (سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى) فِي سُوَرٍ مِنَ الْمُفَصَّلِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш