1556.3933. Абдурраҳмон ибн Ҳумайд Зуҳрийдан ривоят қилинади:
«Умар ибн Абдулазизнинг Намирнинг жияни Соибдан: «Маккада туриш ҳақида нималарни эшитгансан?» деб сўраганини эшитдим. Шунда у шундай деди: «Ало ибн Ҳазрамийнинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муҳожир учун Садар тавофидан* кейин уч кеча (туриш) мумкин», дедилар», деганини эшитдим».
* «Садар тавофи» – қайтиш тавофи дегани бўлиб, Видолашув тавофининг иккинчи номи. У ҳаждан қайтиш олдидан қилингани учун шундай деб ҳам номланган.
Изоҳ: Ҳадисдан муҳожир учун Маккада уч кундан ортиқ туриш мумкин эмаслиги тушунилади. Бу Макка фатҳидан олдин Маккадан ҳижрат қилиб кетган муҳожирларга хос ҳукм бўлган. Уларга Макка фатҳидан илгари Маккада туриш умуман ҳаром қилинган эди. Кейин эса ҳаж-умра учун келганларида амаллардан фориғ бўлгандан сўнг яна уч кеча-кундузгача туришга рухсат берилди. Бу уларнинг Аллоҳ ва Унинг Расули учун қилган ҳижратларининг абадий сақланиб қолишига хизмат қилган.
1556/3933 - عَن الْعَلَاءِ بْنِ الْحَضْرَمِيّ ِرَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:ثَلَاثٌ لِلْمُهَاجِرِ بَعْدَ الصَّدَرِ.