1557.3941. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудийлардан ўнтаси менга иймон келтирсайди, барча яҳудийлар менга иймон келтиришар эди», дедилар».
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерда «Даставвал Мадинага келган пайтимда яҳудийлардан ўнтаси менга иймон келтирсайди...» демоқчилар. Ёки «Уларнинг раҳбарларидан ўнтаси», демоқчи бўлганлар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳаётлик даврларида иймон келтирган яҳудийлар ўнтадан кўп бўлган.
1557/3941 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَوْ آمَنَ بِي عَشَرَةٌ مِنَ الْيَهُودِ لَآمَنَ بِي الْيَهُودُ.