1558-ҳадис

1558.3949. Абу Исҳоқдан ривоят қилинади:

«Зайд ибн Арқамнинг ёнида эдим. Унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ғазот қилганлар?» дейилди. У: «Ўн тўққиз марта», деди. «Сен неча марта у зот билан бирга ғазот қилгансан?» дейилган эди, у: «Ўн етти марта», деди. «Қайсиси биринчи бўлган эди?» дедим. У: «Усайра ёки Ушайра», деди. Кейин буни Қатодага айтган эдим, у: «Ушайра», деди».

Изоҳ: Ушайра ва Усайра сўзлари бир жойнинг номи. Фақат ровий у жойнинг номини аниқ билмаганидан иккиланган.

1558/3949 – عَنْ زَيْدِ بْنِ أرْقَمَ رَضِيَ الله عَنْهُ قِيلَ لَهُ: كَمْ غَزَا النَّبِيُّ  صلى الله عليه وسلم مِنْ غَزْوَةٍ؟ قَالَ: تِسْعَ عَشْرَة، قِيلَ: كَمْ غَزَوْتَ أَنْتَ مَعَهُ؟ قَالَ: سَبْعَ عَشْرَةَ، قِيلَ: فَأَيُّهُمْ كَانَتْ أَوَّلَ؟ قَالَ: الْعُسَيْرَةُ أَوِ الْعُشَيْرُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш