1561.3962. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Жаҳлга нима бўлганини ким кўриб келади?» дедилар. Ибн Масъуд жўнаб кетди ва уни топди. Афронинг икки ўғли* унга зарба ургач, чала ўлик бўлиб ётган экан. У: «Абу Жаҳл сенмисан?» деб, унинг соқолидан олди. Шунда у: «Сизлар ўлдирган кишидан [ёки қавми ўлдирган кишидан] кўра устунроқ киши борми?» деди».
Аҳмад ибн Юнус: «Абу Жаҳл сен-а?» деб айтган.
1561/3962 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ قَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: مَنْ يَنْظُرُ مَا صَنَعَ أَبُو جَهْلٍ؟، فَانْطَلَقَ ابْنُ مَسْعُودٍ فَوَجَدَهُ قَدْ ضَرَبَهُ ابْنَا عَفْرَاءَ حَتَّى بَرَدَ، قَالَ: آأَنْتَ أَبُو جَهْلٍ؟ قَالَ: فَأَخَذَ بِلِحْيَتِهِ، قَالَ: وَهَلْ فَوْقَ رَجُلٍ قَتَلْتُمُوهُ أَوْ رَجُلٍ قَتَلَهُ قَوْمُهُ؟