1562.3976. Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бадр куни Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар, Қурайш арбобларидан йигирма тўрт киши Бадрнинг ифлос, чиркин тошқудуқларидан бирига ташланди. У зот бирор қавмдан устун келсалар, майдонда уч кеча турар эдилар. Бадрда ҳам учинчи куни буюрдилар, уловларга эгар урилди. Кейин юриб кетдилар. Ортларидан саҳобалари ҳам эргашишди. «Биз бирор ҳожатлари учунгина кетяптилар, деб ўйладик», дейишди. Ниҳоят, у зот очиқ қудуқнинг лабига келиб туриб, уларни исми ва оталарининг исми билан чақира бошладилар. «Эй фалончи ўғли пистончи! Эй фалончи ўғли писмадончи! Энди Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишни хоҳлаб қолгандирсиз? Роббимиз бизга ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини кўрдик. Сизлар ҳам Роббингиз сизга ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини кўрдингизми?» дедилар. Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, руҳи йўқ жасадларга гапирганингиз нимаси?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, улар айтаётганларимни сизлардан яхши эшита оладилар», дедилар».
Қатода айтади: «Дакки бериш, хўрлаш, ўч ва ҳасрату надомат ўлароқ у зотнинг сўзларини уларга эшиттириш учун Аллоҳ уларни тирилтирган».
1562/3976 – عَنْ أبِي طَلْحَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: إنَّ نَبِيَّ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَمَرَ يَوْمَ بَدْرٍ بِأَرْبَعَةٍ وَعِشْرِينَ رَجُلًا مِنْ صَنَادِيدِ قُرَيْشٍ، فَقُذِفُوا فِي طَوِيٍّ مِنْ أَطْوَاءِ بَدْرٍ خَبِيثٍ مُخْبِثٍ، وَكَانَ إِذَا ظَهَرَ عَلَى قَوْمٍ أَقَامَ بِالْعَرْصَةِ ثَلَاثَ لَيَالٍ، فَلَمَّا كَانَ بِبَدْرٍ الْيَوْمَ الثَّالِثَ أَمَرَ بِرَاحِلَتِهِ فَشُدَّ عَلَيْهَا رَحْلُهَا، ثُمَّ مَشَى وَاتَّبَعَهُ أَصْحَابُهُ، وَقَالُوا: مَا نُرَى يَنْطَلِقُ إِلَّا لِبَعْضِ حَاجَتِهِ، حَتَّى قَامَ عَلَى شَفَةِ الرَّكِيِّ، فَجَعَلَ يُنَادِيهِمْ بِأَسْمَائِهِمْ وَأَسْمَاءِ آبَائِهِمْ: يَا فُلَانُ ابْنَ فُلَانٍ، وَيَا فُلَانُ ابْنَ فُلَانٍ، أَيَسُرُّكُمْ أَنَّكُمْ أَطَعْتُمُ اللهَ وَرَسُولَهُ؟ فَإِنَّا قَدْ وَجَدْنَا مَا وَعَدَنَا رَبُّنَا حَقًّا، فَهَلْ وَجَدْتُمْ مَا وَعَدَ رَبُّكُمْ حَقًّا؟» قَالَ: فَقَالَ عُمَرُ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا تُكَلِّمُ مِنْ أَجْسَادٍ لَا أَرْوَاحَ لَهَا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ r: «وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ، مَا أَنْتُمْ بِأَسْمَعَ لِمَا أَقُولُ مِنْهُمْ.