1563.3992. Муъоз ибн Рифоъа ибн Рофеъ Зурақий отасидан – отаси Бадр аҳлидан эди – ривоят қилади:
«Жаброил келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бадр аҳлини ораларингизда ким деб биласизлар?» деди. У зот: «Мусулмонларнинг энг афзалларидан деб», дедилар ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар. У (Жаброил): «Бадрда ҳозир бўлган фаришталар ҳам шундай», деди».
1563/3992 - عَنْ رِفَاعَةَ بْنِ رَافِعٍ الزُّرَقِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، وَكَانَ مِـمَّنْ شَهِدَ بَدْرًا، قَالَ: جَاءَ جِبْرِيلُ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: مَا تَعُدُّونَ أَهْلَ بَدْرٍ فِيكُمْ؟ قَالَ: مِنْ أَفْضَلِ الْمُسْلِمِينَ أَوْ كَلِمَةً نَحْوَهَا، قَالَ: وَكَذَلِكَ مَنْ شَهِدَ بَدْرًا مِنَ الْمَلَائِكَةِ.