1565-ҳадис

1565.3998. Зубайр розияллоҳу анҳу айтади:

«Бадр куни Убайда ибн Саъид ибн Осни учратдим. Кўзидан бошқа жойи кўринмайдиган бўлиб жиҳозланиб олган экан. Унинг куняси Абу Зотилкариш эди. Мен аназа* билан устига ҳамла қилиб, кўзига санчган эдим, ўлди».

Ҳишом айтади: «Менга хабар қилинишича, Зубайр: «Устига оёғимни қўйиб, кейин қўлларим билан тортдим. Уни зўрға суғуриб олдим, эгилиб ҳам кетди».

Урва айтадики, ўшани (аназани) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўраган эканлар, у зотга берибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабз қилингач, у уни қайтариб олибди. Кейин уни Абу Бакр сўраган экан, унга берибди. Абу Бакр қабз қилингач, Умар уни сўраган экан, унга берибди. Умар қабз қилингач, у уни қайтариб олибди. Кейин ундан уни Усмон сўраган экан, унга берибди. Усмон ўлдирилгач, Алийнинг оиласига тушибди. Шунда Абдуллоҳ ибн Зубайр уни сўрабди. У ўлдирилгунича унда турибди».

* Аназа – учига темир қопланган ҳассасимон таёқ, найзанинг ярмича ёки каттароқ бўлади, найзага ўхшаш учли бўлади. Аназа сутра сифатида, яъни намоз ўқиш вақтида намозхоннинг олдига қўйиладиган тўсиқ сифатида ҳам ишлатилади.

1565/3998 – عَن الزُّبَير رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَقِيتُ يَوْمَ بَدْرٍ عُبَيْدَةَ بْنَ سَعِيدِ بْنِ الْعَاصِ، وَهْوَ مُدَجَّجٌ، لَا يُرَى مِنْهُ إِلَّا عَيْنَاهُ، وَهْوَ يُكْنَى أَبُو ذَاتِ الْكَرِشِ، فَقَالَ: أَنَا أَبُو ذَاتِ الْكَرِشِ، فَحَمَلْتُ عَلَيْهِ بِالْعَنَزَةِ فَطَعَنْتُهُ فِي عَيْنِهِ فَمَاتَ. قَالَ: لَقَدْ وَضَعْتُ رِجْلِي عَلَيْهِ، ثُمَّ تَـمَطَّأْتُ، فَكَانَ الْجَهْدَ أَنْ نَزَعْتُهَا وَقَدِ انْثَنَى طَرَفَاهَا. قَالَ عُرْوَةُ: فَسَأَلَهُ إِيَّاهَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَأَعْطَاهُ إيَّاهَا، فَلَمَّا قُبِضَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَخَذَهَا، ثُمَّ طَلَبَهَا أَبُو بَكْرٍ فَأَعْطَاهُ إيَّاهُ، فَلَمَّا قُبِضَ أَبُو بَكْرٍ سَأَلَهَا إِيَّاهُ عُمَرُ، فَأَعْطَاهُ إِيَّاهَا، فَلَمَّا قُبِضَ عُمَرُ أَخَذَهَا، ثُمَّ طَلَبَهَا عُثْمَانُ مِنْهُ فَأَعْطَاهُ إِيَّاهَا، فَلَمَّا قُتِلَ عُثْمَانُ وَقَعَتْ عِنْدَ آلِ عَلِيٍّ، فَطَلَبَهَا عَبْدُ اللهِ بْنُ الزُّبَيْرِ، فَكَانَتْ عِنْدَهُ حَتَّى قُتِلَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш