1568-ҳадис

1568.4005. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай сўзлаб берди:

«Ҳафса бинт Умар розияллоҳу анҳо Хунайс ибн Ҳузофа Саҳмий розияллоҳу анҳудан тул қолган пайт эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан эди, Бадрда иштирок этиб, Мадинада вафот этган эди. Умар шундай деди: «Усмон ибн Аффонга учрадим-да, унга Ҳафсани таклиф қилиб, «Хоҳласанг, Ҳафса бинт Умарни сенга никоҳлаб бераман», дедим. Усмон: «Бир ўйлаб кўрай-чи», деди. Бир неча кун кутиб турдим. Кейин у: «Яқин орада уйланмас эканман, шекилли», деди. Сўнг Абу Бакрга учраб, «Хоҳласанг, Ҳафса бинт Умарни сенга никоҳлаб бераман», дедим. Абу Бакр индамади, менга ҳеч қандай жавоб қайтармади. Усмондан ҳам кўра ундан аччиқландим. Яна бир неча кун кутиб турдим. Сўнг унга (Ҳафсага) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам совчи қўйдилар, мен уни у зотга никоҳлаб бердим. Кейин Абу Бакр мени учратиб қолиб, «Менга Ҳафсани таклиф қилган пайтингда сенга жавоб қилмаганимда аччиқланган бўлсанг керак?» деди. «Ҳа», дедим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда гап очганларини билганим учунгина таклифингга жавоб қайтармаган эдим. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини фош қила олмас эдим. Агар у зот тарк қилсалар, уни албатта қабул қилар эдим», деди».

1568/4005 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: تَأَيَّمَتْ حَفْصَةُ بِنْتُ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهَا مِنْ خُنَيْسِ بْنِ حُذَافَةَ السَّهْمِيِّ، وَكَانَ مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ اللهِ  صلى الله عليه وسلم قَدْ شَهِدَ بَدْرًا، تُوُفِّيَ بِالْمَدِينَةِ، قَالَ عُمَرُ: فَلَقِيتُ عُثْمَانَ بْنَ عَفَّانَ، فَعَرَضْتُ عَلَيْهِ حَفْصَةَ، فَقُلْتُ: إِنْ شِئْتَ أَنْكَحْتُكَ حَفْصَةَ بِنْتَ عُمَرَ، قَالَ: سَأَنْظُرُ فِي أَمْرِي، فَلَبِثْتُ لَيَالِيَ، فَقَالَ: قَدْ بَدَا لِي أَنْ لَا أَتَزَوَّجَ يَوْمِي هَذَا. قَالَ عُمَرُ: فَلَقِيتُ أَبَا بَكْرٍ، فَقُلْتُ: إِنْ شِئْتَ أَنْكَحْتُكَ حَفْصَةَ بِنْتَ عُمَرَ؟ فَصَمَتَ أَبُو بَكْرٍ فَلَمْ يَرْجِعْ إِلَيَّ شَيْئًا، فَكُنْتُ عَلَيْهِ أَوْجَدَ مِنِّي عَلَى عُثْمَانَ، فَلَبِثْتُ لَيَالِيَ، ثُمَّ خَطَبَهَا رَسُولُ اللهِ  صلى الله عليه وسلم فَأَنْكَحْتُهَا إِيَّاهُ، فَلَقِيَنِي أَبُو بَكْرٍ، فَقَالَ: لَعَلَّكَ وَجَدْتَ عَلَيَّ حِينَ عَرَضْتَ عَلَيَّ حَفْصَةَ فَلَمْ أَرْجِعْ إِلَيْكَ؟ قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: فَإِنَّهُ لَمْ يَمْنَعْنِي أَنْ أَرْجِعَ إِلَيْكَ فِيمَا عَرَضْتَ، إِلَّا أَنِّي قَدْ عَلِمْتُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ  صلى الله عليه وسلم قَدْ ذَكَرَهَا، فَلَمْ أَكُنْ لِأُفْشِيَ سِرَّ رَسُولِ اللهِ  صلى الله عليه وسلم، وَلَوْ تَرَكَهَا لَقَبِلْتُهَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш