1569-ҳадис

1569.4008. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бақара сурасининг охирида икки оят бор. Ким кечқурун уларни ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар».

Абдурраҳмон* айтади: «Кейин мен Абу Масъуд Байтни тавоф қилаётганида учратиб қолиб, ундан сўраган эдим, у менга шуни айтиб берди».

* Абдурраҳмон – мазкур ҳадисни Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан Алқама орқали ривоят қилган ровий. У ушбу ҳадиснинг бевосита Абу Масъуд розияллоҳу анҳунинг ўзидан ҳам эшитиб, аниқлаб олган экан.

1569/4008 - عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْبَدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله ِ  صلى الله عليه وسلم الْآيَتَانِ مِنْ آخِرِ سُورَةِ الْبَقَرَةِ، مَنْ قَرَأَهُمَا فِي لَيْلَةٍ كَفَتَاهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш