1570.4019. Бану Зуҳранииг иттифоқчиси, Бадрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қатнашганлардан бири Миқдод ибн Амр Киндий розияллоҳу анҳу хабар қилади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Айтинг-чи, агар кофирлардан бирига йўлиқиб, у билан жанг қилсак, шунда у менга қилич уриб, бир қўлимни чопиб ташласа, сўнг мендан бир дарахтнинг ортига беркиниб олиб: «Аллоҳга бўйсундим!» деса, шуни айтгандан кейин уни ўлдиравераманми, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ўлдирма!» дедилар. Шунда у: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ахир у менинг бир қўлимни чопиб ташлади. Қолаверса, у ўша гапни чопиб ташлагандан сўнг айтди-ку?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ўлдирма! Агар уни ўлдирсанг, у сен уни ўлдиришингдан олдинги мақомингда бўлиб қолади, сен эса унинг калима айтишдан олдинги мақомида бўлиб қоласан», дедилар».
Изоҳ: У калима айтганидан кейин сен каби мусулмон бўлади ва уни ўлдириш ҳаром бўлади, яъни у сенинг мақомингда бўлиб қолади. Мусулмон одамни ўлдирсанг, у ҳолда қасос учун сени ҳам ўлдириш мумкин бўлади, яъни сен унинг мақомида бўлиб қоласан.
1570/4019 - عَنِ الْمِقْدَادِ بْنِ عَمْرٍو الكِنْدِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ حَلِيفِ بَنِي زُهْرَةَ، وَكَانَ مِمَّنْ شَهِدَ بَدْرًا، قَالَ: قُلْتُ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: أَرَأَيْتَ إِنْ لَقِيتُ رَجُلًا مِنَ الْكُفَّارِ فَاقْتَتَلْنَا، فَضَرَبَ إِحْدَى يَدَيَّ بِالسَّيْفِ فَقَطَعَهَا، ثُمَّ لَاذَ مِنِّي بِشَجَرَةٍ فَقَالَ: أَسْلَمْتُ لِلَّهِ، آأَقْتُلُهُ يَا رَسُولَ اللهِ بَعْدَ أَنْ قَالَهَا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: لَا تَقْتُلْهُ.قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّهُ قَطَعَ إِحْدَى يَدَيَّ، ثُمَّ قَالَ ذَلِكَ بَعْدَ مَا قَطَعَهَا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: لَا تَقْتُلْهُ، فَإِنْ قَتَلْتَهُ فَإِنَّهُ بِمَنْزِلَتِكَ قَبْلَ أَنْ تَقْتُلَهُ، وَإِنَّكَ بِمَنْزِلَتِهِ قَبْلَ أَنْ يَقُولَ كَلِمَتَهُ الَّتِي قَالَ.