1573-ҳадис

1573.4031. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Назирнинг хурмоларини ёқиб, кесиб ташладилар. Бу Бувайра* эди. Шунда: «Қайси дарахтни кесган бўлсангиз ёки қайси дарахтни илдизлари узра тик ҳолича қолдирган бўлсангиз, ҳаммаси Аллоҳнинг изни билан бўлди»,* (ояти) нозил бўлди».

* Бувайра – Бану Назир қабиласига қарашли хурмозорнинг номи.

* Ҳашр сураси, 5-оят.

Изоҳ: Бану Назир хиёнат қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга суиқасд уюштиради. Битимни бузгани учун Бану Назирга қарши уруш эълон қилиниб, қамал қилинади. Ҳарбий зарурат юзасидан хурмозорларининг айрим қисми йўқ қилинади. Уларни қалъадан чиқариш учун хурмолар кесилиб, қалъа атрофига ўт ёқилади. Бу улар қилган хиёнатнинг жазоси ҳам эди.

1573/4031 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: حَرَّقَ رَسُولُ اللهِ  صلى الله عليه وسلم نَخْلَ بَنِي النَّضِيرِ وَقَطَعَ، وَهْيَ الْبُوَيْرَةُ، فَنَزَلَتْ (مَا قَطَعْتُمْ مِنْ لِينَةٍ أَوْ تَرَكْتُمُوهَا قَائِمَةً عَلَى أُصُولِهَا فَبِإِذْنِ اللَّهِ) [الـحشر: 5].

Улашиш
|
|
Нусха олиш