1583.4073. Абу Ҳурайра розияллоху анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккиламчи тишларига* ишора қилиб: «Аллоҳнинг Набийсига шундай қилган қавмга нисбатан У Зотнинг ғазаби қаттиқ бўлди. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Аллоҳ йўлида ўлдирган кишига ҳам Аллоҳнинг ғазаби қаттиқ бўлди», дедилар».
* Иккиламчи тиш (матнда «рубоъиййа») – тепа ва пастки жағларда курак тишларнинг ёнида жойлашган тишлар. Улар тиббиётда тепа ва пастдаги II тишлар дейилади. Уҳуд жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пастки иккиламчи тишлари шикастланган ва пастки лаблари жароҳат олган эди.
1583/4073 – عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: اشْتَدَّ غَضَبُ اللهِ عَلَى قَوْمٍ فَعَلُوا بِنَبِيِّهِ - يُشِيرُ إِلَى رَبَاعِيَتِهِ - اشْتَدَّ غَضَبُ اللهِ عَلَى رَجُلٍ يَقْتُلُهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي سَبِيلِ اللهِ.