1584-ҳадис

1584.4077. Ҳишом отасидан ривоят қилади:

«Оиша розияллоҳу анҳо «Улар жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Расулнинг чақириғига жавоб берганлардир. Улардан яхшилик ва тақво қилганларига буюк ажр бордир»* ояти ҳақида Урвага шундай деди: «Эй жияним! Отанг Зубайр ва Абу Бакр ҳам ўшалардан эди. Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етган мусибат етиб, мушриклар кетгач, у зот уларнинг қайтиб келишидан хавфсираб, «Уларнинг изидан ким боради?» дедилар. Шунда улардан (мусулмонлардан) етмиш киши жавоб қилди. Уларнинг ичида Абу Бакр ва Зубайр ҳам бор эди».

1584/4077 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: لَمَّا أصَابَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم مَا أَصَابَ يَوْمَ أُحُدٍ، وَانْصَرَفَ عَنْهُ الْمُشْرِكُونَ، خَافَ أَنْ يَرْجِعُوا، قَالَ: مَنْ يَذْهَبُ فِي إِثْرِهِمْ؟ فَانْتَدَبَ مِنْهُمْ سَبْعُونَ رَجُلًا، قَالَ: كَانَ فِيهِمْ أَبُو بَكْرٍ وَالزُّبَيْرُ رَضِيَ الله عَنْهُمَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш