1585-ҳадис

1585.4101. Абдулвоҳид ибн Айман отасидан ривоят қилади:

«Мен Жобир розияллоҳу анҳунинг олдига келган эдим, у бундай деди:

«Биз Хандақ куни чуқур қазиётган эдик, қаттиқ ер чиқиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Хандақда мана бундай қаттиқ ер чиқиб қолди», дейишди. У зот: «Мен ўзим тушаман», дедилар-да, ўринларидан турдилар. Қоринларига тош боғланган эди. Уч кундан бери туз тотмаган эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чўкични олиб, бир зарб урдилар.

1585/4101 – عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: إِنَّا يَوْمَ الْخَنْدَقِ نَحْفِرُ، فَعَرَضَتْ كُدْيَةٌ شَدِيدَةٌ، فَجَاءُوا النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالُوا: هَذِهِ كُدْيَةٌ عَرَضَتْ فِي الْخَنْدَقِ، فَقَالَ: أَنَا نَازِلٌ. ثُمَّ قَامَ وَبَطْنُهُ مَعْصُوبٌ بِحَجَرٍ، وَلَبِثْنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ لَا نَذُوقُ ذَوَاقًا، فَأَخَذَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الْمِعْوَلَ فَضَرَبَ، فَعَادَ كَثِيبًا أَهْيَلَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш