1586.4109. Сулаймон ибн Сураддан ривоят қилинади:
«Аҳзоб куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Энди) биз уларга ғазот қиламиз, улар бизга ғазот қилишмайди»,* дедилар».
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг энг катта душмани бўлган Қурайш кофирларининг Аҳзоб уруши уларнинг охирги уриниши эканини, бундан кейин улар мусулмонларга қайта уруш очмаслигини, балки Аллоҳ мусулмонларга фатҳу нусрат ваъда қилганини башорат қилганлар ва шундай бўлган ҳам.
1586/4109 - عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ صُرَدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ الْأَحْزَابِ: نَغْزُوهُمْ وَلَا يَغْزُونَنَا.