1591-ҳадис

1591.4129. Солиҳ ибн Хаввот Зотурриқоъ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хавф намози ўқиганларини кўрган кишидан ривоят қилади:

«Бир тоифа кишилар у зот билан бирга саф тортишди, бошқа бир тоифа эса душман қаршисида эди. У зот ўзлари билан бирга бўлган (тоифа) билан бир ракат ўқидилар, сўнг қиёмда туриб турдилар. Одамлар (қолган намозни) ўзлари тугатишди-да, кейин бориб, душман қаршисида саф тортишди. Шунда иккинчи тоифа келди. У зот намозларидан қолган ракатни улар билан ўқидилар. Сўнг ўтириб турдилар, улар ўзлари тугатиб олишди. Сўнг у зот шулар билан бирга салом бердилар».

1591/4129 - عَنْ سَهْلِ بْنِ أبِي حَثْمَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، وَكَانَ مِـمَّنْ شَهِدَ مَعَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ ذَاتِ الرِّقَاعِ وَصَلَّى صَلَاةَ الْخَوْفِ: أَنَّ طَائِفَةً صَفَّتْ مَعَهُ وَطَائِفَةٌ وُجَاهَ الْعَدُوِّ، فَصَلَّى بِالَّتِي مَعَهُ رَكْعَةً، ثُمَّ ثَبَتَ قَائِمًا، وَأَتَـمُّوا لِأَنْفُسِهِمْ ثُمَّ انْصَرَفُوا فَصَفُّوا وُجَاهَ الْعَدُوِّ، وَجَاءَتِ الطَّائِفَةُ الْأُخْرَى فَصَلَّى بِهِمِ الرَّكْعَةَ الَّتِي بَقِيَتْ مِنْ صَلَاتِهِ ثُمَّ ثَبَتَ جَالِسًا، وَأَتَمُّوا لِأَنْفُسِهِمْ، ثُمَّ سَلَّمَ بِهِمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш