1593-ҳадис

1593.4138. Ибн Муҳайриздан ривоят қилинади:

«Масжидга кирдим. Абу Саъид Худрийни кўриб, унинг олдига ўтирдим. Ундан азл хақида сўрадим. Абу Саъид деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Бану Мусталиқ ғазотига чиқдик. Араблардан асир олдик. Шунда аёлларни хоҳлаб қолдик. Бўйдоқлик бизга жуда оғир бўлиб кетган эди. Азл қилишни истадик. Азл қилмоқчи ҳам бўлдиг-у, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орамизда бўла туриб, у зотдан сўрамай туриб азл қиламизми?» деб қолдик. Бу ҳақда у зотдан сўрадик. Шунда у зот: «Ундай қилмаслигингиз шарт эмас Бундай қилишингизнинг ҳечқиси йўқ. Қиёмат кунигача пайдо бўладиган жон борки, албатта пайдо бўлади», дедилар».

1593/4138 – عَنْ أبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: خَرَجْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي غَزْوَةِ بَنِي الْمُصْطَلِقِ، فَأَصَبْنَا سَبْيًا مِنْ سَبْيِ الْعَرَبِ، فَاشْتَهَيْنَا النِّسَاءَ، وَاشْتَدَّتْ عَلَيْنَا الْعُزْبَةُ وَأَحْبَبْنَا الْعَزْلَ، فَأَرَدْنَا أَنْ نَعْزِلَ، وَقُلْنَا: نَعْزِلُ وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَيْنَ أَظْهُرِنَا قَبْلَ أَنْ نَسْأَلَهُ! فَسَأَلْنَاهُ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: مَا عَلَيْكُمْ أَنْ لَا تَفْعَلُوا، مَا مِنْ نَسَمَةٍ كَائِنَةٍ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ إِلَّا وَهْيَ كَائِنَةٌ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш