1600-ҳадис

1600.4186. Нофеъдан ривоят қилинади:

«Одамлар: «Ибн Умар Умардан олдин мусулмон бўлган», деб гапиришади. Ундай эмас. Умар Ҳудайбия куни Абдуллоҳни жанг қилиш учун отини олиб келишга юборди. У бир ансорийникида турган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса дарахт олдида байъат олаётган эдилар. Умар буни билмаган эди. Шунда Абдуллоҳ у зотга байъат бериб, кейин отни олишга кетди ва уни Умарга олиб келди. Умар жанг учун совут тақаётган экан. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарахт остида байъат олаётганларини хабар қилди. Шунда у йўлга тушди. У (Абдуллоҳ) билан бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилди. Одамларнинг «Ибн Умар Умардан аввал мусулмон бўлган», деб гапирган нарсаси шу».

1600/4186 – عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، أنَّ أبَاهُ أرْسَلَهُ يَوْمَ الـحُدَيْبِيَةِ لِيَأْتِيَهُ بِفَرَسٍ كَانَ عِنْدَ رَجُلٍ مِنَ الانْصَارِ، فَوَجَدَ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم يُبَايِعُ عِنْدَ الشَّجَرَةِ، وَعُمَرُ لَا يَدْرِي بِذَلِكَ، فَبَايَعَهُ عَبْدُ الله، ثُمَّ ذَهَبَ إلَى الفَرَسِ فَجَاءَ بِهِ إلَى عُمَرَ، وَعُمَرُ يَسْتَلْئِمُ لِلْقِتَالِ، فَأَخْبَرَهُ أنَّ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم يُبَابِعُ تَحْتَ الشَّجَرَةِ، قَالَ: فَانْطَلَقَ، فَذَهَبَ مَعَهُ حَتَّى بَايَعَ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم، فَهِيَ الَّتِي يَتَحَدَّثُ النَّاسُ أنَّ ابْنَ عُمَرَ أسْلَمَ قَبْلَ أبِيهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш