1604.4197. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарга кечаси келдилар. У зот бирор қавмга кечаси келсалар, то тонг отмагунча уларга ҳужум қилмас эдилар. Тонг отгач, яҳудийлар курак ва замбиллари билан чиқишди. У зотни кўришгач: «Муҳаммад! Аллоҳга қасамки, Муҳаммад ва бешлик!!!»* дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хайбар хароб бўлди! Биз бирор қавмнинг ерига тушсак, огоҳлантирилганларнинг тонги нақадар ёмон!»* дедилар».
* «Бешлик» – араблар қўшинни шундай деб аташган, чунки қўшин беш қисмдан таркиб топган: олд қисм (ҳировул), орқа қисм (чингдовул), ўрта қисм (қалбгоҳ), ўнг қанот (биронғор) ва сўл қанот (жиронғор).
* Бу ерда Набий алайҳиссалом Соффат сурасининг 177-оятидан иқтибос келтирганлар.
1604/4197 - عَنْ أَنَسٍ t أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَتَى خَيْبَرَ لَيْلًا، تَقَدَّمَ فِي الصَّلَاةِ. وَزَادَ هُنَا: فَقَتَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الـمُقَاتِلَةَ وَسَبَى الذُّرِّيَّةَ.