1606-ҳадис

1606.4203. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Биз Хайбар ғазотида қатнашдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан бирга бўлганлардан Исломни даъво қиладиган бир киши хусусида: «Бу дўзах аҳлидандир», дедилар. Уруш бошланганда ҳалиги киши жуда қаттиқ жанг қилиб, жароҳатлари кўпайиб кетди. Баъзи одамларнинг шубҳага тушишига сал қолди. Шу пайт ҳалиги киши жароҳатнинг оғриғидан қўлини ўқдонига чўзиб, ундан бир ўқни олди-да, у билан ўзини ўзи бўғизлади. Мусулмонлардан бир неча киши шошиб бориб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сўзингизни ростга чиқарди, фалончи жонига қасд қилиб, ўзини ўзи ўлдирди», дейишди. Шунда у зот: «Эй фалончи, ўрнингдан тур-да, «Жаннатга фақат мўмин киради!» деб жар сол. Аллоҳ динни фожир одам билан ҳам қувватлайверади», дедилар».

1606/4203 – وَفِي رِوَايَةٍ قَالَ: فَقَالَ: قُمْ يَا فُلَانُ، فَأَذِّنْ أَنَّهُ لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ إِلَّا مُؤْمِنٌ، إِنَّ اللهَ يُؤَيِّدُ الدِّينَ بِالرَّجُلِ الْفَاجِرِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш