1608-ҳадис

1608.4206. Язид ибн Абу Убайд шундай сўзлаб берди:

«Мен Саламанинг болдирида (тиғ) зарбасининг изини кўриб: «Эй Абу Муслим, бу ниманинг зарбаси?» дедим. У шундай деди: «Бу менга Хайбар куни етган зарба. Шунда одамлар: «Салама яраланибди», дейишди. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бордим, у зот бунга уч марта дам солиб қўйдилар. Шу пайтгача унинг оғриганини билмайман».

1608/4206 – عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الأكْوَعِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: ضُرِبْتُ ضَرْبَةً فِي سَاقِي يَوْمَ خَيْبَرَ، فَأتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَنَفَثَ فِيهَا ثَلَاثَ نَفَثَاتٍ، فَمَا اشْتَكَيْتُهَا حَتَّى السَّاعَةَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш