1613-ҳадис

1613.4232. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менга ҳамсафар ашъарийлар жамоасининг овозини кечқурунлари Қуръон (ўқиган овози)дан таниб оламан. Кундузлари уларнинг манзилларини кўрмасам ҳам, кечқурунлари Қуръон (ўқиган) овозларидан билиб оламан. Ораларида бир ҳаким зот бор. У отлиқларга [ёки душманга] йўлиқса, уларга: «Шерикларим буюрдики, уларни кутиб турар экансанлар», дейди».

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг қабиладошларини мақтамоқдалар. Уларни Қуръонни яхши ва кўп ўқишлари билан ажратмоқдалар. Шунингдек, уларнинг орасида ботир, жасур кишилар борлигини ҳам алоҳида таъкидламоқдалар.

1613/4232 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيّ ُ صلى الله عليه وسلم إِنِّي لَأَعْرِفُ أَصْوَاتَ رُفْقَةِ الْأَشْعَرِيِّينَ بِالْقُرْآنِ حِينَ يَدْخُلُونَ بِاللَّيْلِ، وَأَعْرِفُ مَنَازِلَهُمْ مِنْ أَصْوَاتِهِمْ بِالْقُرْآنِ بِاللَّيْلِ، وَإِنْ كُنْتُ لَمْ أَرَ مَنَازِلَهُمْ حِينَ نَزَلُوا بِالنَّهَارِ، وَمِنْهُمْ حَكِيمٌ، إِذَا لَقِيَ الْخَيْلَ، أَوْ قَالَ: الْعَدُوَّ، قَالَ لَهُمْ: إِنَّ أَصْحَابِي يَأْمُرُونَكُمْ أَنْ تَنْظُرُوهُمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш