1616.4261. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъта ғазотида Зайд ибн Ҳорисани амир этиб тайинладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Зайд ўлдирилса, Жаъфар, Жаъфар ҳам ўлдирилса, Абдуллоҳ ибн Равоҳа (амир бўлади)», дедилар.
Мен ҳам ўша ғазотда уларнинг орасида эдим. Биз Жаъфар ибн Абу Толибни қидириб, уни ўликлар орасидан топдик. Унинг жасадида тўқсондан ортиқ қилич ва пайкон изларини топдик».
1616/4261 – عَنِ ا بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَّرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي غَزْوَةِ مُوتَةَ زَيْدَ بْنَ حَارِثَةَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنْ قُتِلَ زَيْدٌ فَجَعْفَرٌ، وَإِنْ قُتِلَ جَعْفَرٌ فَعَبْدُ اللهِ بْنُ رَوَاحَةَ. قَالَ ابْنُ عُمَرَ: كُنْتُ فِيهِمْ فِي تِلْكَ الْغَزْوَةِ، فَالْتَمَسْنَا جَعْفَرَ بْنَ أَبِي طَالِبٍ، فَوَجَدْنَاهُ فِي الْقَتْلَى، وَوَجَدْنَا مَا فِي جَسَدِهِ بِضْعًا وَتِسْعِينَ، مِنْ طَعْنَةٍ وَرَمْيَةٍ.