1619-ҳадис

1619.4276. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда Мадинадан чиқдилар. У зот билан бирга ўн минг киши бор эди. Бу эса у зотнинг Мадинага келганларига саккиз ярим йил тўлганда бўлди. У зот ҳамроҳ бўлган мусулмонлар билан Макка томон юрдилар. У зот рўзадор эдилар, улар ҳам рўзадор эди. Ниҳоят, Кадидга ‒ у Усфон билан Қудайд ўртасидаги сув ‒ етганларида у зот оғизларини очиб юбордилар, улар ҳам очиб юборишди».

Зуҳрий айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишларидан фақат энг охиргилари олинади».

1619/4276 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم خَرَجَ فِي رَمَضَانَ مِنَ الْمَدِينَةِ وَمَعَهُ عَشَرَةُ آلَافٍ، وَذَلِكَ عَلَى رَأْسِ ثَمَانِ سِنِينَ وَنِصْفٍ مِنْ مَقْدَمِهِ الْمَدِينَةَ، فَسَارَ هُوَ وَمَنْ مَعَهُ مِنَ الْمُسْلِمِينَ إِلَى مَكَّةَ، يَصُومُ وَيَصُومُونَ، حَتَّى بَلَغَ الْكَدِيدَ - وَهْوَ مَاءٌ بَيْنَ عُسْفَانَ وَقُدَيْدٍ - أَفْطَرَ وَأَفْطَرُوا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш