1620-ҳадис

1620.4277. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда Ҳунайн томон йўлга чиқдилар. Одамларнинг рўзадори ҳам, оғзи очиғи ҳам бор эди. У зот туялари устида ростмана тиклангач, бир идишда сут [ёки сув] келтиришни сўрадилар. Кейин уни кафтларига [ёки туяларига] қўйдилар-да, сўнг одамларга қарадилар. Шунда оғзи очиқлар рўзадорларга: «Оғиз очинглар!» дейишди».

1620/4277 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فِي رَمَضَانَ إِلَى حُنَيْنٍ، وَالنَّاسُ مُخْتَلِفُونَ، فَصَائِمٌ وَمُفْطِرٌ، فَلَمَّا اسْتَوَى عَلَى رَاحِلَتِهِ، دَعَا بِإِنَاءٍ مِنْ لَبَنٍ أَوْ مَاءٍ، فَوَضَعَهُ عَلَى رَاحَتِهِ، أَوْ: عَلَى رَاحِلَتِهِ، ثُمَّ نَظَرَ إِلَى النَّاسِ، فَقَالَ الْمُفْطِرُونَ لِلصُّوَّامِ: أَفْطِرُوا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш