1628.4325. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифни қамал қилганларида ҳеч нарсани қўлга киритмадилар. У зот: «Иншааллоҳ, энди қайтамиз», дедилар. Бу одамларга оғир келиб, «Уни фатҳ қилмай кетаверамизми?» дейишди. – Бир гал «...қайтамизми?» деб айтган. – Шунда у зот: «Эрталаб жангга чиқинглар!» дедилар. Эрталаб чиқишди ва улардан кўпчилик ярадор бўлди. Шунда у зот: «Иншааллоҳ, эртага қайтамиз», деган эдилар, бу уларга ёқди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб қўйдилар».
Суфён бир гал: «Табассум қилдилар», деб айтган.
Ҳумайдий айтади: «Суфён бизга ушбу хабарнинг ҳаммасини сўзлаб берди».
1628/4325 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَمَّا حَاصَرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم الطَّائِفَ، فَلَمْ يَنَلْ مِنْهُمْ شَيْئًا، قَالَ: إِنَّا قَافِلُونَ إِنْ شَاءَ اللهُ. فَثَقُلَ عَلَيْهِمْ، وَقَالُوا: نَذْهَبُ وَلَا نَفْتَحُهُ؟ وَقَالَ مَرَّةً: نَقْفُلُ. فَقَالَ: اغْدُوا عَلَى الْقِتَالِ، فَغَدَوْا، فَأَصَابَهُمْ جِرَاحٌ، فَقَالَ: إِنَّا قَافِلُونَ غَدًا إِنْ شَاءَ اللهُ. فَأَعْجَبَهُمْ، فَضَحِكَ النَّبِيّ ُ صلى الله عليه وسلم.