1629.4326. Абу Усмон айтади:
«Саъд – у Аллоҳ йўлида биринчи ўқ отган эди – билан Абу Бакра – у бир гуруҳ одамлар билан Тоиф қўрғонидан ошиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келган эди – икковининг шундай деганини эшитганман: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким билиб туриб отасидан бошқани отам деб даъво қилса, жаннат унга ҳаромдир!» деяётганларини эшитганмиз».
1629а.4327. Осимдан ривоят қилинади:
«Абул Олия [ёки Абу Усмон Наҳдий] шундай деди: «Саъд ҳамда Абу Бакранинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилганларини эшитдим...». Мен: «Сенга икки киши гувоҳлик берибди, шу иккиси сенга етади», дедим. У: «Ҳа, тўғри. Улардан бири Аллоҳнинг йўлида биринчи ўқ отган одам, иккинчисига келсак, у Тоифдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига йигирма уч кишининг (қулнинг) учинчиси бўлиб тушган», деди».
1629/4326 – عَنْ سَعْدٍ وَأبِي بَكْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَاَلا: سَـمِعْنَا النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: مَنِ ادَّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ وَهْوَ يَعْلَمُ، فَالْجَنَّةُ عَلَيْهِ حَرَامٌ.
1629أ/4327 – وَفِي رِوَايَةٍ: أَمَّا أَحَدُهُمَا فَأَوَّلُ مَنْ رَمَى بِسَهْمٍ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَأَمَّا الْآخَرُفَكَانَ تَسَوَّرَ حِصْنَ الطَّائِفِ فِي أُنَاسٍ فَجَاءَ إلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم. وَفِي رِوَايَةٍ: فَنَزَلَ إلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ثَالِثَ ثَلَاثَةٍ وَعِشْرِينَ مِنَ الطَّائِفِ.