1632.4339. Солим отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валидни Бану Жазимага юбордилар. У уларни Исломга чақирган эди, «Мусулмон бўлдик»ни яхши айтолмай, «Собий бўлдик! Собий бўлдик!» дея кетишди бошлашди. Холид эса уларнинг баъзиларини ўлдириб, баъзиларини асир ола бошлади. Ҳар биримизга (улушига яраша) асир берди. Бир куни Холид ҳар биримизга ўз асирини ўлдиришни буюрди. Шунда мен: «Аллоҳга қасамки, мен асиримни ўлдирмайман, шерикларимдан ҳам бирортаси ўз асирларини ўлдирмайди», дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, буни у зотга айтиб берган эдик, у зот қўлларини кўтариб, икки бор: «Аллоҳим! Холиднинг қилмишига алоқам йўқлигини айтиб, Сенга ёлвораман учун Сенга узрхоҳлик қиламан», дедилар».
* Собий – эски динидан чиқиб, янги динга кирувчи. Жоҳилият араблари жоҳилият динини ташлаб, Ислом динига кирганларни шундай деб аташар эди.
Изоҳ: Бану Жазима – араб қабилаларидан бири. Улар Макка яқинида, Яламлам тарафда истиқомат қилишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳидан кейин шаввол ойида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни уч юз эллик киши билан Бану Жазима қабиласини Исломга даъват қилиб, уларга Исломни таништириш учун юборадилар. Улар «Мусулмон бўлдик» дейиш ўрнига «Собий бўлдик», дейишади. Аммо Холид розияллоҳу анҳу буни тушунмай, уларнинг айримларини ўлдириб юборади. Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етганда, у зот қаттиқ хафа бўлиб, шундай илтижо қиладилар. Сўнг Алий розияллоҳу анҳуни жўнатиб, ўлдирилганларнинг хунини тўлайдилар.
Изоҳ: Бану Жазима қабиласи ҳам араб қабилаларидан бўлган. Уларга Ислом чақириғи етиб боргач, «мусулмон бўлдик», «Исломни қабул қилдик» маъноларини билдирувчи «асламнаа» сўзини айтмай, бу маънони «соба’наа» деб ифода қилишган. «Соба’наа» дегани ўз динимизни қўйиб, янги динга кирдик, дегани эди. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу улар мусулмон бўлишдан бош тортиб шундай дейишяпти, деб ўйлаб, уларга қарши уруш бошлаб юборган. Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келгач, Холид ибн Валиднинг қилган иши нотўғри эканини айтадилар ва юқоридаги илтижони қиладилар. Сўнг Алий розияллоҳу анҳуни жўнатиб, ўлдирилганларнинг хунини тўлайдилар.
1632/4339 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: بَعَثَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم خَالِدَ بْنَ الْوَلِيدِ إِلَى بَنِي جَذِيـمَةَ، فَدَعَاهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، فَلَمْ يُحْسِنُوا أَنْ يَقُولُوا: أَسْلَمْنَا، فَجَعَلُوا يَقُولُونَ: صَبَأْنَا صَبَأْنَا، فَجَعَلَ خَالِدٌ يَقْتُلُ مِنْهُمْ وَيَأْسِرُ، وَدَفَعَ إِلَى كُلِّ رَجُلٍ مِنَّا أَسِيرَهُ، حَتَّى إِذَا كَانَ يَوْمٌ أَمَرَ خَالِدٌ أَنْ يَقْتُلَ كُلُّ رَجُلٍ مِنَّا أَسِيرَهُ، فَقُلْتُ: وَاللهِ لَا أَقْتُلُ أَسِيرِي، وَلَا يَقْتُلُ رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِي أَسِيرَهُ، حَتَّى قَدِمْنَا عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَذَكَرْنَاهُ، فَرَفَعَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَدَهُ فَقَالَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَبْرَأُ إِلَيْكَ مِمَّا صَنَعَ خَالِدٌ.