1636.4349. Баро розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни Холид ибн Валид билан бирга Яманга юбордилар. Кейин унинг ўрнига Алийни жўнатиб, «Холиднинг одамларига айт, улардан ким сен билан бирга қолиб, (жангни) давом эттиришни истаса, қолаверсин, ким хоҳламаса, қайтиб келаверсин», дедилар. Мен Алий билан бирга қолганлар орасида эдим, бир қанча увқия нарсани ўлжа олганман».
* Увқия – кумуш танга. Вазни 119 граммга, қиймати 40 дирҳамга тенг. Беш увқия 200 дирҳам бўлади.
1636/4349 – عَنِ البَرَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: بَعَثَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَعَ خَالِدِ بْنِ الْوَلِيدِ إِلَى الْيَمَنِ، قَالَ: ثُمَّ بَعَثَ عَلِيًّا بَعْدَ ذَلِكَ مَكَانَهُ، فَقَالَ: مُرْ أَصْحَابَ خَالِدٍ، مَنْ شَاءَ مِنْهُمْ أَنْ يُعَقِّبَ مَعَكَ فَلْيُعَقِّبْ، وَمَنْ شَاءَ فَلْيُقْبِلْ. فَكُنْتُ فِيمَنْ عَقَّبَ مَعَهُ، قَالَ: فَغَنِمْتُ أَوَاقٍ ذَوَاتِ عَدَدٍ.