1642-ҳадис

1642.4367. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо хабар қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Бану Тамимдан бир гуруҳ отлиқлар келди. Абу Бакр: «Қаъқаъ ибн Маъбад ибн Зурорани амир қилинг», деди. Умар эса: «Йўқ, Ақраъ ибн Ҳобисни амир қилинг», деди. Шунда Абу Бакр: «Сен менга хилоф қилишни истадинг, холос», деди. Умар: «Мен сенга хилоф қилишни истаганим йўқ», деди. Икковлари тортишиб қолиб, ҳатто овозлари кўтарилиб кетди. Шунда бу ҳақда «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан ва Унинг Расулидан олдинга ўтиб кетманглар…»* ояти охиригача нозил бўлди».

* Ҳужурот сураси, 1-оят. Бу ерда ушбу ва кейинги икки оят назарда тутилган: «Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир. Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Набий овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек баланд сўзламанг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар, ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақвога имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва улкан ажр бор».

1642/4367 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا ، قَالَ: قَدِمَ رَكْبٌ مِنْ بَنِي تَـمِيمٍ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: أَمِّرِ الْقَعْقَاعَ بْنَ مَعْبَدِ بْنِ زُرَارَةَ، قَالَ عُمَرُ: بَلْ أَمِّرِ الْأَقْرَعَ بْنَ حَابِسٍ، قَالَ أَبُو بَكْرٍ: مَا أَرَدْتَ إِلَّا خِلَافِي، قَالَ عُمَرُ: مَا أَرَدْتُ خِلَافَكَ، فَتَمَارَيَا حَتَّى ارْتَفَعَتْ أَصْوَاتُهُمَا، فَنَزَلَ فِي ذَلِكَ (يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ) [الـحجرات: 1] حَتَّى انْقَضَتْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш