1645-ҳадис

1645.4375. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ухлаётган эдим, (тушимда) менга ер хазиналари келтирилди. Кейин кафтимга иккита тилла билагузук қўйилди ва бу иккиси менга оғир ботди. Шунда менга «Иккаласини пуфлаб юбор», деб ваҳий қилинди. Уларни пуфлаган эдим, иккиси ҳам йўқ бўлиб кетди. Мен буларни икки томонимдаги* – санъолик ва ямомалик* икки каззоб* деб таъбир қилдим».

* Яъни мен билан бир даврда, Мадинанинг икки томонидаги шаҳарларда яшаган икки каззоб.

* Санъо – кўҳна шаҳарлардан бири, қадимдан Яманнинг пойтахти бўлган. Ямома – Араб жазирасидаги қадимий шаҳарлардан бири. У ҳозир Саудия Арабистони ҳудудида, Нажднинг жанубида жойлашган.

* Бундан олдинги ҳадисдаги шахслар.

1645/4375 – عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: بَيْنَا أَنَا نَائِمٌ أُتِيتُ بِخَزَائِنِ الْأَرْضِ، فَوُضِعَ فِي كَفِّي سِوَارَانِ مِنْ ذَهَبٍ، فَكَبُرَا عَلَيَّ، فَأُوحِيَ إِلَيَّ أَنِ انْفُخْهُمَا، فَنَفَخْتُهُمَا فَذَهَبَا، فَأَوَّلْتُهُمَا الْكَذَّابَيْنِ اللَّذَيْنِ أَنَا بَيْنَهُمَا: صَاحِبَ صَنْعَاءَ، وَصَاحِبَ الْيَمَامَةِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш