1650.4400. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ йили Усомани Қасвога мингаштириб кириб келдилар. Билол билан Усмон ибн Талҳа ҳам бирга эди. Ниҳоят, Байтнинг олдида туяни чўктирдилар. Кейин Усмонга: «Бизга калитни олиб кел», дедилар. У калитни олиб келиб, у зотга эшикни очиб берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Усома, Билол ва Усмон киришди. Кейин устиларидан эшикни беркитишди. У зот анча вақт қолиб кетиб, кейин чиқдилар. Одамлар киришга ошиқишди. Мен улардан олдинга ўтиб кетдим. Билолнинг эшик орқасида турганини кўрдим. Унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда намоз ўқидилар?» дедим. У: «Мана бу олдинги икки устун ўртасида», деди. Байтнинг икки қатор қилиб терилган олтита устуни бор эди. У зот олдинги қатордаги икки устун орасида, Байтнинг эшигига орқа қилиб, юзларини эшикдан кирганингда рўпарангга қаратиб, у (эшик) билан девор ўртасида (девордан уч зироъ* берида) ўқибдилар. Аммо қанча намоз ўқиганларини ундан сўрашни унутибман. У зот намоз ўқиган жойда қизил мармар ҳам бор эди».
* Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 см га тўғри келади.
1650/4400 – حَدِيثُ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، عَنْ صَلاةِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم في الكَعْبَةِ، قَدْ تَقَدَّمَ، وَذَكَرَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ قَال:َ وَعِنْدَ الْمَكَانِ الَّذِي صَلَّى فِيهِ مَرْمَرَةٌ حَمْرَاءُ.