1652-ҳадис

1652.4406. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замон* (Аллоҳ) осмонлару ерни яратган кундагидек ҳолатига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Шулардан тўрттаси ҳаром ойлар бўлиб, учтаси кетма-кетдир: зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва жумад(ул-охир) билан шаъбон ўртасидаги Музарнинг ражабидир.* Бу қайси ой?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедик. Сукут қилдилар, ҳатто у зот уни ўз номидан бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйладик. «Зулҳижжа эмасми?» дедилар. «Ҳа (шундай)», дедик. «Бу қайси юрт?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедик. Сукут қилдилар, ҳатто у зот уни ўз номидан бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйладик. «Балда* эмасми?» дедилар. «Ҳа (шундай)», дедик. «Бу қайси кун?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедик. Сукут қилдилар, ҳатто у зот уни ўз номидан бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйладик. «Қурбонлик куни эмасми?» дедилар. «Ҳа (шундай)», дедик. «Албатта, қонларингиз, молларингиз – Муҳаммад (ибн Сирин) айтади: «Ўйлашимча, «ва шаън-обрўларингиз» ҳам дедилар – сизлар учун мана шу юртингизда, шу ойингизда мана шу кунингиз ҳарамлиги каби ҳарамдир. Тез орада Роббингизга рўбарў бўласиз, У Зот сизлардан амалларингиз ҳақида сўрайди. Огоҳ бўлинг, мендан кейин бир-бирининг бўйнига (тиғ) урадиган гумроҳларга айланиб кетманг. Огоҳ бўлинг, ҳозир бўлган ҳозир бўлмаганга етказсин. Шояд баъзи етказиладиганлар уни эшитганлардан кўра ёдда тутувчироқ бўлса», дедилар. – Муҳаммад буни айтганда «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғри айтганлар», дер эди – сўнг икки марта «Ҳой, етказдимми?» дедилар».

* «Замон» сўзи араб тилида «вақт» деган маънони билдириб, ҳар қандай қисқаю узун вақт учун ишлатилаверади. Бу ерда эса замон деганда йил назарда тутилган.

* Жоҳилият даврида Музар қабиласи ражаб ойини бошқалардан кўра кўпроқ улуғлагани учун ушбу ойнинг номи уларга нисбат бериб ҳам юритилган.

* Балда – Маккаи Мукарраманинг номларидан бири.

1652/4406 - عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: الزَّمَانُ قَدِ اسْتَدَارَ كَهَيْئَةِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ، السَّنَةُ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ: ثَلَاثَةٌ مُتَوَالِيَاتٌ: ذُو الْقَعْدَةِ وَذُو الْحِجَّةِ وَالْمُحَرَّمُ، وَرَجَبُ مُضَرَ، الَّذِي بَيْنَ جُمَادَى وَشَعْبَانَ. أَيُّ شَهْرٍ هَذَا؟ قُلْنَا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، فَسَكَتَ حَتَّى ظَنَنَّا أَنَّهُ سَيُسَمِّيهِ بِغَيْرِ اسْمِهِ، قَالَ: أَلَيْسَ ذُو الْحِجَّةِ؟ قُلْنَا: بَلَى، قَالَ: فَأَيُّ بَلَدٍ هَذَا؟ قُلْنَا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، فَسَكَتَ حَتَّى ظَنَنَّا أَنَّهُ سَيُسَمِّيهِ بِغَيْرِ اسْمِهِ، قَالَ: أَلَيْسَ الْبَلْدَةَ؟» قُلْنَا: بَلَى، قَالَ: فَأَيُّ يَوْمٍ هَذَا؟» قُلْنَا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، فَسَكَتَ حَتَّى ظَنَنَّا أَنَّهُ سَيُسَمِّيهِ بِغَيْرِ اسْمِهِ، قَالَ: أَلَيْسَ يَوْمَ النَّحْرِ؟ قُلْنَا: بَلَى، قَالَ: فَإِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ – قَالَ الرَّاوِي: وَأَحْسِبُهُ قَالَ - وَأَعْرَاضَكُمْ عَلَيْكُمْ حَرَامٌ، كَحُرْمَةِ يَوْمِكُمْ هَذَا، فِي بَلَدِكُمْ هَذَا، فِي شَهْرِكُمْ هَذَا، وَسَتَلْقَوْنَ رَبَّكُمْ، فَسَيَسْأَلُكُمْ عَنْ أَعْمَالِكُمْ، أَلَا فَلَا تَرْجِعُوا بَعْدِي ضُلَّالًا، يَضْرِبُ بَعْضُكُمْ رِقَابَ بَعْضٍ، أَلَا لِيُبَلِّغِ الشَّاهِدُ الْغَائِبَ، فَلَعَلَّ بَعْضَ مَنْ يُبَلَّغُهُ أَنْ يَكُونَ أَوْعَى لَهُ مِنْ بَعْضِ مَنْ سَمِعَهُ؛ أَلَا هَلْ بَلَّغْتُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш