1655.4416. Мусъаб ибн Саъд отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук томон йўлга чиқар эканлар, ўринларига Алийни қолдирдилар. Шунда у: «Мени болалар ва аёллар орасида қолдирасизми?» деди. У зот: «Мен учун Ҳоруннинг Мусога нисбатан мавқеида бўлишга рози бўлмайсанми? Фақат мендан кейин набий йўқ», дедилар».
1655/4416 – عَنْ سَعْد بْنِ أبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَرَجَ إِلَى تَبُوكَ، وَاسْتَخْلَفَ عَلِيًّا، فَقَالَ: أَتُخَلِّفُنِي فِي الصِّبْيَانِ وَالنِّسَاءِ؟ قَالَ: أَلَا تَرْضَى أَنْ تَكُونَ مِنِي بِمَنْزِلَةِ هَارُونَ مِنْ مُوسَى؟ إِلَّا أَنَّهُ لَيْسَ نَبِيٌّ بَعْدِي.