1657-ҳадис

1657.4425. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жамал* кунлари Жамал қатнашчиларига қўшилиб, улар билан жанг қилишимга оз қолганда Аллоҳ менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган сўз туфайли манфаат берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга форслар ўзларига Кисронинг қизини ҳукмдор қилишганининг хабари келганида: «Ишларини аёл кишига топширган қавм нажот топмайди», деган эдилар».

* «Жамал» – араб тилида «туя» дегани. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўлдирилганидан кейин унинг қотилларини топиб жазолаш учун Мадина аҳли душманлар фитнаси туфайли, Оиша розияллоҳу анҳо бошчилигида Алий розияллоҳу анҳуга қарши ҳижрий 36-санада юриш қилишган. Оиша розияллоҳу анҳо ва кўпчилик мадиналиклар туя миниб сафар қилишгани учун бу юриш «Жамал воқеаси» номини олган.

* «Жамал» – араб тилида «туя» дегани. Мадина аҳли душманлар фитнасига учиб, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қотилларини жазолаймиз деб, Оиша розияллоҳу анҳо бошчилигида Алий розияллоҳу анҳуга қарши туя миниб, юриш қилишган. Бу юриш «Жамал воқеаси» номини олган.

1657/4425 - عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَقَدْ نَفَعَنِي اللهُ بِكَلِمَةٍ سَمِعْتُهَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَيَّامَ الْجَمَلِ، بَعْدَ مَا كِدْتُ أَنْ أَلْحَقَ بِأَصْحَابِ الْجَمَلِ فَأُقَاتِلَ مَعَهُمْ، قَالَ: لَمَّا بَلَغَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنَّ أَهْلَ فَارِسَ قَدْ مَلَّكُوا عَلَيْهِمْ بِنْتَ كِسْرَى، قَالَ: لَنْ يُفْلِحَ قَوْمٌ وَلَّوْا أَمْرَهُمُ امْرَأَةً.

Улашиш
|
|
Нусха олиш