1659-ҳадис

1659.4435. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳеч бир набий дунё ёки охиратни танлаш ихтиёри берилмагунча ўлмаслигини эшитиб юрар эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдинги бетобликларида у зотни хириллаш тутганида: «Аллоҳ неъматлантирганлар... билан»* деяётганларини эшитиб, билдимки, у зотга ҳам ихтиёр берилган экан».

* Нисо сураси, 69-оят: «Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъматлантирган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва улар қандай ҳам яхши рафиқлардир!»

1659/4435 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَسْمَعُ أَنَّهُ لَا يَـمُوتُ نَبِىٌّ حَتَّى يُخَيَّرَ بَيْنَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، فَسَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ، وَأَخَذَتْهُ بُحَّةٌ، يَقُولُ: (مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِم) الْآيَةَ [النساء: 69]، فَظَنَنْتُ أَنَّهُ خُيِّرَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш