1660-ҳадис

1660.4437. Урва ибн Зубайр айтади:

«Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саломатлик пайтларида: «Ҳеч бир набий то жаннатдаги ўрнини кўрмагунича асло (руҳи) қабз қилинмайди, сўнг унга (видолашув) саломи [ёки ихтиёри] берилади», дедилар. У зот бетоб бўлиб, руҳлари қабз қилинаётган пайтда бошлари Оишанинг тиззасида эди. Ҳушларидан кетиб қолдилар. Ўзларига келгач, кўзлари уй шифтига қараб қолди, сўнг: «Рафиқи аълога ичра», дедилар. «Демак, биз билан қолмас эканлар», дедим. Билдимки, бу саломатлик пайтларида бизга айтиб юрган сўзлари экан».

1660/4437 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَهْوَ صَحِيحٌ يَقُولُ: إِنَّهُ لَمْ يُقْبَضْ نَبِيٌّ قَطُّ حَتَّى يَرَى مَقْعَدَهُ مِنَ الْجَنَّةِ، ثُمَّ يُحَيَّا، أَوْ يُخَيَّرَ، فَلَمَّا اشْتَكَى وَحَضَرَهُ الْقَبْضُ، وَرَأْسُهُ عَلَى فَخِذِ عَائِشَةَ غُشِيَ عَلَيْهِ، فَلَمَّا أَفَاقَ شَخَصَ بَصَرُهُ نَحْوَ سَقْفِ الْبَيْتِ ثُمَّ قَالَ: اللَّهُمَّ فِي الرَّفِيقِ الْأَعْلَى. فَقُلْتُ: إِذًا لَا يُجَاوِرُنَا، فَعَرَفْتُ أَنَّهُ حَدِيثُهُ الَّذِي كَانَ يُحَدِّثُنَا وَهْوَ صَحِيحٌ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш