1661-ҳадис

1661.4439. Оиша розияллоҳу анҳо хабар қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бетоб бўлиб қолсалар, муъаввизотлар* билан ўзларига дам солиб, қўллари билан (баданларини) силар эдилар. Ўлимларидан олдинги бетобликларида у зотга ўша ўзлари дам солиб юрган муъаввизотлар билан дам солиб, ўша билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қўллари билан (баданларини) силайдиган бўлдим».

* «Муъаввизот» – луғатда «паноҳ сўраш маъносидаги зикр-дуолар» дегани бўлиб, Фалақ ва Ан-Нас суралари ёки Фалақ, Ан-Нас ва Ихлос сураларига нисбатан умумий ном сифатида ишлатилади. Баъзилар эса «муъаввизот» деганда Аллоҳдан турли касаллик ва офатлардан паноҳ сўраб айтиладиган сўзлар назарда тутилган, дейишади.

1661/4439 - وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا اشْتَكَى نَفَثَ عَلَى نَفْسِهِ بِالْمُعَوِّذَاتِ، وَمَسَحَ عَنْهُ بِيَدِهِ، فَلَمَّا اشْتَكَى وَجَعَهُ الَّذِي تُوُفِّيَ فِيهِ، طَفِقْتُ أَنْفِثُ عَلَى نَفْسِهِ بِالْمُعَوِّذَاتِ الَّتِي كَانَ يَنْفِثُ، وَأَمْسَحُ بِيَدِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم عَنْهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш