1664-ҳадис

1664.4447. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар қилади:

«Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидан олдинги бетобликларида у зотнинг ҳузурларидан чиқди. Шунда одамлар: «Эй Абу Ҳасан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай тонг оттирибдилар?» дейишди. «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, у зот тузалган ҳолда тонг оттирибдилар», деди. Аббос ибн Абдулмутталиб унинг қўлидан тутиб, «Аллоҳга қасамки, сен уч кундан кейин Абдуласо* бўласан. Аллоҳга қасамки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мана шу касалларидан вафот этсалар керак деб ўйлайман. Мен Бану Абдулмутталибнинг ўлим чоғидаги юзи(қандай бўлиши)ни яхши биламан. Бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб бор, бу иш* кимда қолишини у зотдан сўрайлик. Агар бизда бўлса, буни билиб олайлик. Биздан бошқаларда бўлса, уни ҳам билиб олайлик-да, у зот бизга васият қилсинлар», деди. Алий: «Аллоҳга қасамки, агар буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрасагу, бизни ундан ман қилсалар, у зотдан кейин одамлар уни бизга беришмайди. Аллоҳга қасамки, мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамайман», деди».

* Абдуласо – таёқнинг қули. Бу ибора тобеъликка ишора сифатида ишлатилади. Аббос ибн Абдулмутталиб Алий розияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрта-индин вафот этсалар, сен бошқаларга тобеъ бўлиб қоласан, демоқчи.

* Халифалик назарда тутилмоқда.

1664/4447 – عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، أَنَّ عَلِىَّ بْنَ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ خَرَجَ مِنْ عِنْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي وَجَعِهِ الَّذِي تُوُفِّىَ فِيهِ، فَقَالَ النَّاسُ: يَا أَبَا حَسَنٍ، كَيْفَ أَصْبَحَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم؟ فَقَالَ: أَصْبَحَ بِحَمْدِ اللهِ بَارِئًا، فَأَخَذَ بِيَدِهِ عَبَّاسُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ فَقَالَ لَهُ: أَنْتَ وَاللهِ بَعْدَ ثَلَاثٍ عَبْدُ الْعَصَا، وَإِنِّي وَاللهِ لَأُرَى رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم سَوْفَ يُتَوَفَّى مِنْ وَجَعِهِ هَذَا، إِنِّي لَأَعْرِفُ وُجُوهَ بَنِي عَبْدِ الْمُطَّلِبِ عِنْدَ الْمَوْتِ، اذْهَبْ بِنَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَلْنَسْأَلْهُ فِيمَنْ هَذَا الْأَمْرُ، إِنْ كَانَ فِينَا عَلِمْنَا ذَلِكَ، وَإِنْ كَانَ فِي غَيْرِنَا عَلِمْنَاهُ، فَأَوْصَى بِنَا. فَقَالَ عَلِيٌّ: إِنَّا وَاللهِ لَئِنْ سَأَلْنَاهَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَمَنَعَنَاهَا لَا يُعْطِينَاهَا النَّاسُ بَعْدَهُ، وَإِنِّي وَاللهِ لَا أَسْأَلُهَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم .

Улашиш
|
|
Нусха олиш