1667-ҳадис

1667.4462. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашганларида, у зотни (дард) чулғаб ола бошлади. Шунда Фотима алайҳассалом: «Оҳ, алам тортган отагинам!», деди. Шунда у зот унга: «Бугундан кейин отангга алам бўлмайди», дедилар. У зот вафот этганларида у: «Оҳ, чорлаган Роббга ижобат қилган отажоним! Оҳ, борар жойи Фирдавс жаннати бўлган отажоним! Оҳ, отажоним! Ўлимингизни Жаброилга изҳор қиламиз», деди. У зот дафн қилинганларида Фотима алайҳассалом: «Эй Анас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларига тупроқ тортишга кўнгилларингиз чопдими?», деди».

1667/4462 - عَنْ أَنَس ٍرَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَمَّا ثَقُلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم جَعَلَ يَتَغَشَّاهُ، فَقَالَتْ فَاطِمَةُ عَلَيْهَا السَّلَامُ: وَاكَرْبَ أَبَاهُ، فَقَالَ لَهَا: لَيْسَ عَلَى أَبِيكِ كَرْبٌ بَعْدَ الْيَوْمِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш