1670-ҳадис

1670.4477. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳнинг ҳузуридаги энг улкан гуноҳ қайси?» деб сўрадим. У зот: «Сени Аллоҳ яратган бўла туриб, У Зотга муқобил ўхшаш тутишинг (бирон нарсани) У Зотга тенг билишинг», дедилар. «Ҳақиқатан ҳам бу жуда улкан ишдир», дедим. «Кейин қайси?» дедим. «Овқатингга шерик бўлишидан қўрқиб, болангни ўлдиришинг», дедилар «Кейин қайси?» дедим. «Қўшнингнинг жуфти ҳалоли билан зино қилишинг», дедилар».

1670/4477 - عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَيُّ الذَّنْبِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ؟ قَال: أَنْ تَجْعَلَ لِلَّهِ نِدًّا وَهْوَ خَلَقَكَ. قُلْتُ: إِنَّ ذَلِكَ لَعَظِيمٌ، قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: وَأَنْ تَقْتُلَ وَلَدَكَ تَخَافُ أَنْ يَطْعَمَ مَعَكَ. قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: أَنْ تُزَانِيَ حَلِيلَةَ جَارِكَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш