1671.4478. Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер ости қўзиқорини маннинг бир туридир* ва унинг суви кўзга шифодир», дедилар».
Изоҳ: «Манн» сўзи аслида «неъмат», «инъом» маъноларини англатади. Бу сўз бобда келтирилган оятда Бану Исроилга туширилган егуликни билдириб келган. Шу эътибордан, «Ер ости қўзиқорини маннинг бир туридир» деган жумлани «Бану Исроилга туширилган мазкур егуликлардан бири ер ости қўзиқорини эди» деб тушуниш мумкин. Шунингдек, бу жумлани «Ер ости қўзиқорини Аллоҳниннг беминнат неъматларидан бири», деб ҳам тушуниш мумкин. Уни бундай хослашнинг сабаби шундаки, у инсонларга худди Бану Исроилга осмондан туширилган манн каби ҳеч қандай меҳнат-машаққатсиз ато этилган.
1671/4478 - عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلمالْكَمْأَةُ مِنَ الْمَنِّ، وَمَاؤُهَا شِفَاءٌ لِلْعَيْنِ.